"Атлетико" Моратани сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 19:00
  • 1035
  • 30

Мадриднинг "Атлетико" клуби жамоа ҳужумчиси Альваро Моратани тўлиқ сотиб олишни хоҳламоқда.

Испания терма жамоаси футболчисининг трансфер ҳуқуқи Лондоннинг "Челси" клубига тегишли.

Футболчининг ўзи Мадрид клубида қолишни хоҳламоқда. "Челси" эса таъқиқ сабаб ҳужумчини тезроқ ортга қайтариш ҳақида ўйламоқда.

Аммо, "аристократлар" футболчига мадридликлар 50 миллион фунт берган тақдирда уни сотиб юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мората "Атлетико" ва "Челси"дан ташқари "Ювентус" ва "Реал" каби клубларда ҳам тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар