"Қироллик клуби" Эдегор борасида расмий баёнот берди

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 19:42
  • 1252
  • 30

"Реал"нинг норвегиялик ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор "Реал Сосьедад"га ўтди.

Норвегиялик "Сосьедад" билан ижара шартномасини имзолади. Келишув бир йилга мўлжалланган. Сан-Себастьян клуби якшанба куни футболчини таништиради.

Эдегор ўтган мавсум ижара асосида "Витесс" шарафини ҳимоя қилган эди. 20 ёшли норвегиялик якунланган мавсумда 38та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 13та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар