ads


Моуринью "Гуанжоу" ёки Хитой терма жамоасини бошқариши мумкин

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 20:21
  • 529
  • 30

Португалиялик мутахассис Жозе Моуринью фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

56 ёшли мутахассис Хитойнинг энг бой кишиси Ху Цзяин билан "Гуанжоу Эвергранд"да ишлаш ёки Хитой терма жамоасини бошқариш борасида музокара ўтказмоқда.

Айни дамда Моуринью билан музокаралар давом этяпти.

Олдинроқ, мутахассис ёш лигаларни ривожлантириш ва янги чорловлар излаш ҳақида гапирган эди. Моуриньюнинг сўнгги иш жойи "Манчестер Юнайтед" бўлган.

1996 йилда Цзяин томонидан асос солинган Evergrande Group компанияси 9 йил олдин "Гуанжоу Эвергранд"ни сотиб олиб, унга катта пул сарфлади.

Бизнесмен Суперлигани ривожлантириш ва миллий жамоа жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ёрдам беряпти.

Айни дамда "Гуанжоу Эвергранд"ни Фабио Каннаваро, Хитой терма жамоасини Марчелло Липпи бошқармоқда. 

Ўхшаш янгиликлар