⚡️ U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган барча терма жамоалар номи маълум. Ўзбекистон қуръада 3-саватчадан жой олади

  • Mr.NoBoDy 13.03.2023 08:25
  • 5940
  • 30

20 май куни Индонезияда 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ҳисоб бўйича 21 жаҳон чемпионати баҳслари старт олади.

Мусобақа 11 июнга қадар давом этади ва унда қатнашадиган барча терма жамоалар номи аниқ бўлиб улгурди. Кичик мундиал гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 31 мартга белгиланган.

Ўзбекистон учинчи саватчадан жой оладиган бўлди. Мезбонлар эса автоматик тарзда “А” гуруҳидан ўрин эгаллайди.

1-саватча: Индонезия, Уругвай, АҚШ, Франция, Сенегал, Италия ёки Жанубий Корея (рейтинг очколарига қаралади);

2-саватча: Англия, Жанубий Корея ёки Италия (рейтинг очколарига қаралади), Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор;

3-саватча: ЎЗБEКИСТОН, Нигерия, Япония, Ироқ, Гондурас, Фижи;

4-саватча: Гватемала, Доминикан Республикаси, Гамбия, Исроил, Словакия, Тунис.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг амалдаги ғолиби Украина (2019 йилда) термаси ҳисобланади. Энг кўп титулни эса Аргентина қўлга киритган – 6 та (1979, 1995, 1997, 2001, 2005, 2007).

Шунингдек, бу йилги жаҳон чемпионатида Доминикан Республикаси ва Исроил дебют қилади. Ўзбекистонликлар эса бешинчи маротаба ёшлар ўртасидаги мундиалда қатнашади ва улар икки бор гуруҳ босқичида қатнашган ҳамда яна икки марта чорак финалга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар