U-20 Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 14.03.2023 08:22
  • 3078
  • 30

Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган U-20 Осиё Кубоги—2023 чорак финал ўйинлари якунланди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритган жамоа маълум бўлди. Мазкур жамоалар ўз навбатида U-20 Жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга чиқди. Шу тариқа, Индонезияда бўлиб ўтадиган кичик мундиалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.

Жорий йилнинг 20 майида 11 июнига қадар давом этадиган мусобақада 24 та терма жамоа иштирок этади. Улар билан танишинг:

Осиё: Индонезия (мезбон), Ироқ, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон;

Африка: Гамбия, Нигерия, Сенегал, Тунис;

Шимолий Америка: Доминикан, Гватемала, Гондурас, АҚШ;

Жанубий Америка: Бразилия, Колумбия, Эквадор, Уругвай;

Океания: Фижи, Янги Зеландия;

Европа: Англия, Франция, Исроил, Италия, Словакия.

Мусобақага 31 март куни қуръа ташланади. Қуръа олдидан саватчалар қуйидаги кўринишни олган:

Биринчи саватча: Индонезия (мезбон), Уругвай, АҚШ, Франция, Сенегал, Италия;

Иккинчи саватча: Англия, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор;

Учинчи саватча: Нигерия, Япония, Ўзбекистон, Ироқ, Гондурас, Фижи;

Тўртинчи саватча: Гватемала, Доминикан, Гамбия, Исроил, Словакия, Тунис.

Бу Жаҳон чемпионати Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихидаги 5-мусобақа бўлади. Сўнгги бор жамоа 2018 йилги турнирда иштирок этганди.

Ўхшаш янгиликлар