ads


"Ювентус"нинг икки форварди жамоани тарк этишга яқин

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 01:21
  • 604
  • 30

Марио Манжукич ушбу ёзда «Ювентус»нит арк этади, дея хабар қилади Calciomercato.

Манбага кўра, туринликларнинг янги устози Маурисио Сарри хорватиялик футболчини ўз режаларига киритмаган. Аввалроқ, Манжукичга «Боруссия Д» қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, футболчига Хитой Суперлигаси клубларидан ҳам таклифлар бор.

«Челси»даги ижара шартномаси якунланган «кекса сениора»нинг яна бир ҳужумчиси Гонсало Игуаин ҳам клубда узоқ қолмаслиги кутилмоқда. Қайд этилишича, у «Интер» аъзоси Мауро Икардининг трансфер қилиниши учун хизмат қилиши мумкин. Яъни, жамоалар ўзаро футболчи алмашинувини амалга оширади.

Ўхшаш янгиликлар