Томонлар 4 йиллик келишувга эришган бўлиб, футболчининг трансфер суммаси 12 млн. еврони ташкил этади. У янги клубида 8 рақам остида тўп тепади.
Накажима қатарликлар сафида жорий мавсум 13 баҳсда қатнашиб, 2 бора гол киритишга муваффақ бўлди.
Аввалроқ, Япония терма жамоаси аъзоси Португалиянинг бошқа бир клуби «Портимоненси»да ҳам ҳаракат қилганди.