Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" – "Бунёдкор" 0:3 матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 18.03.2023 18:50
  • 516
  • 30

Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бунёдкор" учрашуви бошланиш арафасида.

АНДИЖОН – БУНЁДКОР 0:2 LIVE

18 март 2023 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Олим Тўйчибоев

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Дониёр Абдуманнопов 22, 0:1, Игорь Иванович 35, 0:2, Усмонали Исмоналиев (Дониёр Абдуманнопов) 66, 0:3

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Бобур Фарҳодов, 8.Фарҳод Бекмуротов, 11.Сардор Абдунабиев (17.Фарҳод Соҳибжонов, 71, 15.Владимир Бубанья, 19.Суҳроб Бердиев (10.Илҳом Абдуғаниев, 71), 21.Ильдар Маматказин (с), 22.Шаҳбоз Эркинов (88.Нодари Кавтарадзе, 71), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 91.Ахтам Назаров.

Захира: 12.Моҳир Комилов, 4.Дилшод Комилов, 6.Асилбек Айсаров, 14.Абдураҳмон Комилов,  66.Илҳом Алижонов, 77.Иззатилло Абдулҳақов, 

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 4.Давронжон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбар Исматуллаев (10.Расул Йўлдошев, 62), 8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11.Игорь Иванович, 17.Виктор Сотникау, 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов (Жасур Ҳакимов, 68) 34.Суҳроб Иззатов.

Захира: 44.Ислом Асролов, 5.Жасур Ёқубов, 25.Муҳаммад Сафо Фозилов, 29.Музаффар Олимжонов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 45.Фарҳод Ўткиров, 99.Умид Султонов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


82. "Андижон" айни дақиқаларда босимни оширди. Бир нечта зарбалар йўлланди. 

74. ЗАРБАААААА. Ивановичнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Усмоналиев қайтган тўпга зарба берди. Ноаниқ. "Бунёдкор" ва Дониёр "ёришмоқда"!

71. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Сардор Абдунабиев, Шаҳбоз Эркинов ва Сухроб Бердиев ўрнига майдонга Фарҳод Соҳибжонов, Нодари Кавтарадзе ва Илҳом Абдуғаниев тушди.

68. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор"да ўзгариш. Дониёр Абдуманнопов ўрнига майдонга Жасур Ҳакимов тушди.

66. ГОООООООООООООООООЛ. Дониёр Абдуманноповнинг зарбасини Литовка қийинчилик билан қайтарди, қайтган тўпни Усмонали Исмоналиев дарвозага икки уринишда аниқ йўллади. Дониёр бугунги ўйиннинг шубҳасиз энг яхши футболчиси. "Бунёдкор" учинчи голни ҳам урди.

62. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Акбар Исматуллаев ўрнига Расул Йўлдошев тушди. 

56. Яна Дониёр. У бугун жуда фаол. Жарима майдончаси ичига кирди, қарорини эса ҳеч ким тушунмади. 

55. ЗАРБААААААА, ХАВЛИИИИИ ВАЗИИИЯЯЯЯЯТ. Усмонали Исмоналиев ўнг қанотдан кириб бориб зарба тўпни қулай тарззда узатиб берди, кескинлик юзага келди. Носконинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

52. Дониёр Абдуманноповга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилганга ўхшади. Насибуллаев ВАР билан гаплашди, ҳаммаси жойида. 

51. Александр Хомяков танаффусда шогирдларини "ширин" гаплар билан сийлаган кўринади, анча жонли ўйнашяпти. 

50. Суҳрлб Султонов Аҳтам Назаровнинг зарбасини бартараф этди. "Бунёдкор" ҳимоячилари саросимада. 

49. "Андижон" прессингни кучайтирди. Ҳужумлар сони ошди. 

46. "Андижон"да жарима зарбаси. Бобур Фарҳодовга нисбатан жарима майдончаси чизиғига яқингина жойда қўполлик ишлатилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Тошкентда финал, Фарғонада Суперлига нафаси. Иккиси ҳам ўзига яраша муҳим. "Андижон" мухлисларини эса айни пайтда бошқа ўйин қизиқтирмайди. Улар гол кутмоқда. 

40. Ўйин назорати бутунлай "Бунёдкор" томонига ўтди. "Андижон" уйғониши керак!

Тўп назорати: 48-52%


35. ГОООООООООООООЛ. ИВАНОООООООООООВИЧ. Игорь Иванович кетма-кет иккинчи ўйинда пенальтини аниқ амалга оширмоқда.

35. ПЕНАЛЬТИ. "Бунёдкор" фойдасига. 

34. ПЕНАЛЬТИ ЁКИ ЖАРИМА ТЎПИ? Дониёр Абдуманнопов йиқитилди. ВАР қарори эшитилмоқда. 

32. "Андижон"нинг зарбалари аниқ бормаяпти. "Бургутлар"да эса бугун ғалабадан бошқа йўли йўқ. Ютиш учун эса гол уриш керак. 

31. "Бунёдкор"нинг ҳужумлари кескин тус олмоқда. Олдинги чизиқда вазиятлар кўп яратяпти. 

30. ЗАРБААААААААА. Игорь Ивановичнинг чап қанотдан узатиб берилган тўпдан сўнг боши билан берган зарбаси жуда ва жуда хавфли чиқди. 

22. ГОООООООООООООООООООООЛ. "Андижон" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Дониёр Абдуманнопов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Чиройли гол. 

19. "Бунёдкор" дарвозабони ишончли ўйин кўрсатмоқда. У дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни истамоқда. 

16. "Андижон" ҳужум қиляпти. Ҳужумлар самарасиз. Александр Хомяков ҳужумкор услубни туширган. 

6. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Фарғонада ажойиб футбол ўйнайдиган ҳаво. 

3. ЗАРБААААААААААА. Шаҳбоз Эркиновнинг зарбасини Суҳроб Султонов қайтарди. Султонов ҳозирча вазият қаҳрамони. Сейвнинг инжиғи бўлди ўзи ҳам. 

Ўйин бошланди. 

- Мадҳия янгради. 

- Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar