"Атлетико" Мората учун шартнома тайёрламоқда

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 12:21
  • 989
  • 30

"Атлетико" "Челси" ҳужумчиси Альваро Моратани харид қилмоқчи.

"Матрасчилар" ўйинчи учун шартнома таклиф қилишмоқчи.

Испаниялик қишда Мадрид клубига ижара асосида келиб қўшилган эди. Аммо "Челси" ўзининг ҳуқуқларидан фойдаланиб футболчини ортга қайтаришни хоҳламоқда.

Форвард эса бир неча бор "Атлетико"да қолишни хоҳлаётганлигини айтиб ўтди. "Атлетико" Мората учун 50 млн фунт атрофида тўлашига тўғри келади.

Альваро "матрасчилар" либосида 17та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар