Азмун Россияга қарши ўйнамайди

  • Mr.NoBoDy 19.03.2023 16:50
  • 300
  • 30

"Байер" ва Эрон термаси форварди Сардор Азмун термасининг яқинлашиб келаётган ўртоқлик ўйинларида иштирок этмайди.

"Isna" хабарига кўра, футболчи мураббийлар штабига оилавий шароитлари сабабли йиғинда қатнашмаслик борасида сўров билан чиққан. Шу орқали ҳужумчи Россия ва Кенияга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади.

Россия ва Эрон термалари ўртасидаги ўйин 23 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар