Моуринью Хитойда ишламайдиган бўлди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 13:21
  • 1054
  • 30

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью Хитойдан бўлган таклифни рад этди.

Хабарларга кўра, мутахассис оилавий сабабларга кўра Хитойга кўчиб ўтмади.

Моуринью шунингдек Хитой футболини ривожлантириш бўйича маслаҳатчи бўлиши ҳам мумкин эди.

Мутахассис олдинроқ Италияга қайтишини истисно қилмаган эди. У 2008-2010 йилларда "Интер"ни бошқарган.

Бундан ташқари, португалиялик мураббий "Ньюкасл" бош мураббийлиги учун ҳам номзодлардан биридир.

Ўхшаш янгиликлар