"Милан", "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" Саррига қизиқиш билдирмоқда

  • Mr.NoBoDy 23.03.2023 15:25
  • 219
  • 30

Бир қанча клублар "Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри атрофидаги вазиятни кузатмоқда.

Бу ҳақда "Il Messaggero" хабар берди.

Манбага кўра, 64 ёшли мутахассис кейинги мавсум чемпионлик учун курашиш мақсадида римликлардан жамоани кучайтириш кафолатини олмоқчи. Агар Сарри ижобий жавобин қалуб қилиб олмаса, клубни тарк этишга тайёр, чунки жорий мавсумда унинг "Лацио" раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашган. Унинг номзодига "Тоттенхэм", "Вест Хэм", "Милан" ва "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда.

Сарри "Лацио"ни 2021 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Италиялик мутахассис бунгача  "Ювентус", "Челси", "Наполи" ва "Эмполи" клубларини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар