Филипп Лам: "ПСЖ қимматбаҳо экспонатлар турадиган ҳашаматли дўконни эслатяпти"

  • Mr.NoBoDy 23.03.2023 19:00
  • 330
  • 30

Германия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Филипп Лам ПСЖ муаммолари ҳақида гапирди.

"Бу жуда қиммат жамоа ҳамма ҳайратга тушадиган, лекин ҳеч ким сотиб ололмайдиган қимматбаҳо экспонатлар турадиган ҳашаматли дўконга ўхшайди. ПСЖ футболчилари қандай қилиб жамоавий гол уришни ва умумий муваффақиятга қандай ҳисса қўшишни билишмайди", – деди Лам.

ПСЖ 28-турдан кейин Лига 1 турнир жадвалида 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кристоф Гальтье шогирдлари "Марсел"дан 7 очкога олдинда боришяпти. Қолаверса, парижликлар 1/8 финалда "Бавария"га ютқазиб (0:1; 0:2), Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar