"Реал"нинг 2024 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум

  • Mr.NoBoDy 23.03.2023 19:50
  • 285
  • 30

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни 2024 йилнинг ёзидаги асосий трансфер мақсадига айлантирди.

Қайд этилишича, "қаймоқранглилар" ПСЖ форварди Килиан Мбаппени сотиб олиш ёки сотиб олмасликдан қатъи назар, норвегиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Яқин келажакда "Реал Мадрид" бир йилдан кейин унинг трансферига йўл очиб бериш учун унинг атрофидагилар билан алоқа ўрнатиш ниятида. Трансфернинг амалга ошишида ҳужумчининг ўзи қарор қабул қилиши муҳим рол ўйнайди. Агар унинг клубни ўзгартириш истаги кучли бўлса, бу "Реал"га "Манчестер Сити" билан музокараларда анча ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar