Иван Ракитич бошқа жамоага ўтишга қарор қилди

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:45
  • 1480
  • 30

«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўзининг келажаги борасида бир қарорга келди. Football Italia тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли футболчи ёзги трансфер пайтида Италиянинг «Интер» клубига ўтишга розилик берди.

Маълумотларга қараганда, «Барселона» футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Хорватиялик футболчининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Каталонияликлар "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан шартнома имзолашди. Шунингдек, "ПСЖ" футболчиси Адриен Рабьони бепул қўлга киритишни кўзламоқда. Шу боис, жамоа ёши катта футболчилар билан хайрлашиши мумкин.

«Барселона» Ракитичнинг трансферидан 65 миллион евродан кўпроқ даромад олишни кўзламоқда.

Ярим ҳимоячи ушбу мавсумда Ла лига доирасида 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва битта голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар