Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 42 ёшга тўлди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 20:00
  • 1084
  • 30

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Евгений Сафонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Евгений Сафонов - 1977 йилнинг 6 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Дарвозабонликни танлаган Женя 19 ёшида «Дўстлик» жамоаси таркибида олий лигада дебют қилган. Икки йил давомида пойтахт вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сафонов 1999 йилда Самарқанднинг «Динамо»сига кўчиб ўтди. 2000 йилда эса Россияга йўл олди ва Ярославлнинг «Шинник» клуби билан шартнома имзолади. Евгений олти мавсум давомида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилди. 2000 йилнинг 1 ноябрь куни Россия биринчи дивизионида дебютини нишонлаган. Айнан «Шинник» таркибида ўтказган йиллари унинг фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар сифатида тарихга муҳрланди, десак муболаға бўлмайди. 

Сафонов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Урал», «Рязань», Қозоғистоннинг «Мегаспорт» жамоалари сафида тўп тепди. Фаолиятининг сўнгги қисмида Самарқанднинг «Динамо» шарафини ҳимоя қилди. 1999-2006 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушди. 

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан Евгений Сафоновни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Тез орада Сафонов билан боғланиб, у билан интервью уюштирамиз. Бизни кузатишда давом этинг. 

Ўхшаш янгиликлар