ads


"Барселона" яна бир бор "Атлетико" билан келишишга уриниб кўради

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 20:00
  • 564
  • 30

"Барселона" "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн трансферидан воз кечмоқчи эмас.

Жума куни "матрасчилар" "Барселона" ва футболчини ҳурматсизликда айблаб, францияликни мавсумолди йиғинга чақирди.

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу яқин вақт ичида яна бир бор "Атлетико" билан келишишга уриниб кўради.

Олдинроқ, Каталония клуби Гризманн учун 120 млн. евро тўлашга тайёрлигини билдирганди, аммо "Атлетико" рад этди.

"Барселона" францияликни келаси ҳафтада таништиришни режа қилган эди.

Агар трансферга Нелсон Семеду қўлишса, музокаралар тезлашиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар