Аргентина ТЖ машғулот базасига Мессининг номи берилди

  • Mr.NoBoDy 26.03.2023 08:50
  • 369
  • 30

Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапиа хабар берди.

Унга кўра, Аргентина термасининг Эсейсадаги машғулот қароргоҳига Лионель Мессининг номи берилди. Месси ЖЧ-2022'да жамоасини ғолибликка етаклай олди ва 1986 йил Диего Марадона давридан бери илк бор Аргентина термасига мундиал титулини келтирди.

Аввалроқ, 35 ёшли ҳужумчи Панамага (2:0) қарши ўртоқлик ўйинида жарима зарбасидан гол уриб, бу борада тарихдаги энг яхшилар рўйхатида Диего Марадона ва Зикога етиб олганди. Ҳозирда уч футболчида 62 тадан гол бор.

Ўхшаш янгиликлар