Нега ЎФА Шомуродов рекордни такрорлагани ҳақида ҳалигача хабар бермади?

  • Mr.NoBoDy 26.03.2023 09:50
  • 387
  • 30

Хабарингиз бор, Ўзбекистон МТЖ 24 март куни Саудия Арабистонида Боливияни 1:0 ҳисобида таслим этишга эришди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали Элдор Шомуродов термадаги 34-голини ургани ва бу борада рекордчи ҳисобланган Максим Шатскихга етиб олгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу ҳақда маълумот тақдим этмади. Ташкилот ноябрь ойида терма жамоадаги футболчиларнинг статистикасини эълон қилганди ва ўшанда 59 учрашувда 32 та тўп киритгани кўрсатилган. 

Сречко Катанец шогирдлари шу давр мобайнида 3 та ўртоқлик ўйинларида қатнашди: Қозоғистон (2:0), Россия (0:0) ва Боливия (1:0). Элдор эса мазкур баҳсларнинг барчасида қатнашди ва 2 та гол уришга эришди. Унинг ҳозирги стастикаси 62 баҳсда 34 та гол.

Баъзи тушунмовчиликлар туфайли 27 ёшли Шомуродовнинг ҳисобида 33 та гол борлиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар