U-20 ЖЧнинг қаерда ўтказилиши маълум

  • Mr.NoBoDy 29.03.2023 23:22
  • 5340
  • 30

Май-июнь ойларида ёшлар терма жамоалари (20 ёшгача) ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилиши керак.

Индонезия мусобақа мезбони бўлиши керак эди, бироқ ФИФА ушбу мамлакатдан турнирнинг мезбонлик ҳуқуқини олиб қўйди.

Гап шундаки, маҳаллий ҳокимият унда Исроил ёшлар терма жамоаси иштирок этишига қарши чиқди.

Журналист Хорхе Риалнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, пайшанба куни Парагвайда ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Аргентина футбол ассоциацияси раҳбари Клаудио Тапия ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Улар Аргентинада ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилади.

Ёшлар ўртасидаги амалдаги жаҳон чемпиони Украина терма жамоаси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар