Саидусмонхон Жабборов: "ФНҚИЗ кейинги мавсумда ПРО-лига учун курашади"

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 22:42
  • 1263
  • 30

Фарғона вилояти биринчилиги 5-туридан ўрин олган ФНҚИЗ (Фарғона шаҳри) - “Ёзёвон-Лочинлари”(Ёзёвон тумани) (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори Саидусмонхон Жабборов сайтимизга интервью берди.

Бугун кучли рақибга қарши ўйнадик. Астойдил ҳаракат қилган бўлсак-да, меҳмон жамоа вакиллари тажриба эвазига бизни мағлуб этишди.Жамоамиз янги ташкил топган, ўз устимизда ишлаймиз ва ўйинлар давомида кучайиб борамиз деган умиддаман.

Жамоамиз асосан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимларидан ташкил топган. Ҳозир асосий мақсадимиз футболчиларимизни бир-бирларини тўлақонли тушунишларига эришиш ва аҳил жамоа шакллантиришдан иборат. Бу мавсумда олдимизга жамоани шакллантириш ва Фарғона вилояти биринчилигида юқори ўринларни эгаллаш вазияаси қўйилган, насиб бўлса келаси мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз – дейди Саидусмонхон Жабборов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar