ads


Маркиньосга Мессининг сўзлари ёқмади

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 19:42
  • 550
  • 30

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Маркиньос Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг сўзларига изоҳ берди.

Ярим финалда бразилияликлардан учралган мағлубиятдан сўнг 32 ёшли форвард медал тақиш маросимида иштирок этмади. Месси "коррупция ва ҳакамлар Аргентинанинг финалга чиқишига йўл қўймади" деди.

"Мессининг гаплари одамларни хафа қилади. У билан ва унга қарши ўйнайдиган барча футболчилар Леодан илҳом олишади. Бироқ унинг сўзлари менга ёқмади.

Ҳакамлар "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси фойдасига хато қилганида у коррупция ҳақида гапирганини эшитмаганман. Мағлубиятни қабул қилишни ўрганиш керак" - дейди Маркиньос.

Лионель Месси: “Коррупция ва ҳакамлар Аргентинани финалга чиқишига йўл беришмади”

Ўхшаш янгиликлар