Гастон Рамирес Россияга йўл олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 10:42
  • 1064
  • 30

"Сампдория" ярим ҳимоячиси Гастон Рамиресга бир йўла 3 рус клуби қизиқмоқда.

Гап "Зенит", "Локомотив" ва "Краснодар" клублари ҳақида кетмоқда.

Футболчининг тахминий баҳоси 13 миллион евродан кўп эмас. Футболчининг "Зенит"дан кўра "Локомотив" ва "Краснодар" клубларига ўтиш эҳтимоли юқорироқ.

28 ёшли футболчи фаолиятини "Пеньяроль" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. У 2017 йилдан буён "Сампдория" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рамирес 2010 йилдан буён Уругвай терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар