"Ноттингем Форест" "Манчестер Сити" ўйинчисини ижарага олди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 15:00
  • 1114
  • 30

"Манчестер Сити" дарвозабони Ариянет Мурич "Ноттингем Форест"га ижарага берилди.

Мурич "шаҳарликлар" тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини шу ерда бошлаган. Косова терма жамоаси посбони ўшанда клуб билан 3 йиллик шартномага имзо чеккан эди.

"Манчестер Сити" уни 2018 йилда "НАК Бреда" клубига ижарага берган.

Мурич эндиликда бир мавсум ижара асосида "Ноттингем Форест" жамоасида ўйнайдиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар