Дани Алвес: "Неймар қилаётган барча ишга микроскоп билан қарашмоқда"

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 21:42
  • 1007
  • 30

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес Неймарга бўлаётган танқидлар ҳақида фикр билдирди.

"Агар жамоада Месси бўлса, жамоа Леога ўйнаши керак, Роналду билан ҳам шундай. Неймарнинг улардан фарқи йўқ. Улар жамоанинг зарарига ишлашмайди.

Месси билан ўйнаганимда бир нарсани тушундим: Агар у мен билан битта жамоада бўлса, демак унга пас беришим лозим. У нималарга қодирлигини биламан, тўп унда бўлиши керак. Неймар ҳам шундай.

Аммо Неймар қилаётган барча ишларга микроскоп билан қарашмоқда ва мен буни ҳеч қачон ҳис қилмайман. Унинг номига бўлаётган танқидларга қўшилмайман, чунки баъзи танқидлар унинг майдондан ташқаридаги ҳаётига қаратилган.

Дўст сифатида менинг ишим, Неймарда қандай иқтидор борлигини тушунтириш" - дейди Алвес.

Ўхшаш янгиликлар