Расман: Хаби Алонсо испан жамоасида иш бошлади

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 00:00
  • 1294
  • 30

Испаниялик собиқ футболчи Хаби Алонсо «Реал Сосьедад»нинг иккинчи жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Бу ҳақда сан-себастьянликларнинг twitter'даги расмий саҳифаси хабар беради.

37 ёшли Алонсо футболдаги профессионал фаолиятини айнан сосьедадликлар сафида бошлаганди. 2017 йилда бутсаларини михга илган хавбек, ўтган йилнинг ёзида «Реал»нинг ёшлар (U-14) жамоасида мураббий сифатида иш бошлаганди. 

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо Испания терма жамоаси ҳамда «Ливерпуль», «Реал» ҳамда «Бавария» клублари сафида умумий 18та совринни қўлга киритганди. Шунингдек, у GQ журнали талқинига кўра 2011 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar