Томонлар 5 йиллик келишувга эришган бўлиб, 20 ёшли футболчининг трансфер суммаси 7 млн. еврога баҳоланмоқда. Қайд этиш жоизки, Томиясу болоньялар сафида Хидетоши Накатадан (2004) сўнг ҳаракат қиладиган иккинчи япониялик футболчига айланади.
«Болонья» А Сериянинг ўтнган мавсумида 10 ўринни эгаллаб, еврокубоклардан қуруқ қолди.
Аввалроқ, Япония терма жамоасининг бошқа бир аъзоси Шоя Накажима «Порту»га ўтгани ҳақида маълум қилгандик.