ads


Хамеснинг отаси ўғлининг "Атлетико"га ўтишига шаъма қилди

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 12:21
  • 476
  • 30

Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг отаси Хуан Карлос Рестрепо ўғлини "Атлетико"га ўтишга яқин деб ҳисоблайди.

- Сени кўришни хоҳлашадиган жойда ўйнаш керак, - дейди Рестрепо. - Хамесга энг яхши клублар қизиқаётганлиги бахт. Мен ўғлимнинг қаерга ўтишни хоҳлаётганлигини билмайман. У "Атлетико"га яқинми ёки "Наполи"га? У аллақачон Мадрид, Испания билан таниш. Унинг бу мамлакатда ўз уйи бор. Менинг фикримча шу омиллар унга қарор қабул қилишда ёрдам беради.

Шуни таъидлаб ўтиш керакки, Хамес шу йили Испания фуқаролигини қабул қилди.

Хамес фаолиятини Колумбиянинг "Энвигадо" клубида бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Бавария" ва "Реал"дан ташқари "Банфилд", "Порту" ва "Монако" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ярим ҳимоячи 2011 йилдан бери Колумбия терма жамоасида ҳаракат қилади.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар