"Фенербахче" футболчиси Элиф Элмаз тез орада клубини ўзгартиради.
Хабар берилишича, ярим ҳимоячи бугун неаполликлар клубида тиббий кўрикдан ўтади ва "Наполи" билан шартнома имзолайди.
Трансфер пули 15 миллион евро ва бонусларни ўз ичига олади.
Футболчи фаолиятини Македониянинг "Работнички" клубида бошлаган ва шу ерда илк футбол сабоқларини олган.
Элмаз 2017 йилдан буён Македония терма жамоасида ҳаракат қилади.