Факт: АГМК машғулотидаги янги футболчилар

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 19:21
  • 1487
  • 30

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик кўрмоқда.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа бугун таътилдан қайтди. Олмалиқликлар бугундан бошлаб кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боришмоқда. Кечки машғулот Қибрайдаги қароргоҳда ўтказилмоқда. 

Айни дамда жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, АГМК таркибига келиб қўшилган Эркин Бойдуллаев ва жамоанинг собиқ вакили, легионер футболчи Владислав Касминин ҳам машғулотларга қўшилишди.


Тез орада жамоа сафига яна қатор янги футболчилар келиши кутилмоқда. Шунингдек, "Қизилқум"да тўп тепаётган грузиялик легионер футболчи Элгужа Григалашвили ҳам яқин орада АГМКга келиш эҳтимоли юқори.

Эслатиб ўтамиз, АГМК Суперлиганинг биринчи даврасидан кейин 12 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 10-поғонасидан ўрин олган. Жамоа кучли учликдаги жамоалардан 9 очко ортда қолмоқда.



Суратлар муаллифи: Жаҳонгир Файзуллаев

Ўхшаш янгиликлар