Гризманн трансфери туфайли "Барселона" ходимлари маоши кечикди

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 20:00
  • 1031
  • 30

"Барселона" аввалгидек "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн трансферини ижобий ҳал қила олмаяпти.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби футболчининг 120 млн. евролик товон пулини бугун тўлашни режа қилганди, таништирув маросими эса 12 июлда ўтиши керак эди.

Бироқ "Барселона"да банклар билан муаммо юзага келди, "Атлетико" эса бўлиб тўлаш вариантини рад этди. Бу воқеа туфайли клуб ходимларининг маоши 3 кунга ушланиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Гризманн ёзда "Атлетико"ни тарк этишини маъулм қилган эди. 1 июлдан бошлаб унинг 200 млн. евролик товон пули 120 млн. еврога айланди.

Ўхшаш янгиликлар