Манчестерликлардан бири Магуайрдан воз кечди

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 19:42
  • 1418
  • 30

"Лестер" ҳимоячиси Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди.

"Daily Mail" хабарига кўра, эндиликда айнан "қизиллар" Магуайр учун даъвогарлик қилишмоқда. Бунга қадар "Манчестер Сити" Магуайр учун асосий даъвогар сифатида қаралганди. Аммо "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола унинг хизматларидан воз кечган.

Айни дамда "Юнайтед" ва "Лестер" ўртасида музокаралар давом этмоқда. "Лестер" ўз ҳимоячисини 85 миллион фунтга баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар