Тен Хаг ёзда Маунтни қўлга киритишни истайди

  • Mr.NoBoDy 26.05.2023 10:25
  • 279
  • 30

"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси Маунт хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, манчестерликлар футболчи трансфери учун 55 млн фунт сарфлашга розилар. Маунтни жамоада кўришни бевосита жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг истамоқда. Шу сабабли хавбек жамоанинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий "нишонига" айланади. Лондонликлар англиялик ярим ҳимоячисини 85 млн.га баҳоламоқда. 

Шунингдек, Маунтнинг "аристократлар" сафидаги тақдири жамоанинг янги мураббийига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Маълумотларга қараганда, ўша янги мураббий Маурисио Почеттино бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида якунланади.

Аввалроқ, жароҳат сабаб футболчи учун мавсум якунлангани ва клуб эгаси Боэли Маунт билан учрашиб гаплашиб олгани ҳақида хабар бергандик.    

Ўхшаш янгиликлар