Тачмурад Агамуродов: "Қизилқум"нинг бугун олган очкоси ғалабага тенг"

  • Mr.NoBoDy 26.05.2023 23:00
  • 321
  • 30

"Қизилқум" - "Нефтчи" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (1:1) сўнг мезбон жамоа устози Тачмурад Агамуродов матбуот анжуманида иштирок этди.

Тачмурад Агамуродов: "Ўйин биз учун оғир ўтди. Таркибда йўқотишлар бор эди. Пайқаган бўлсангиз, захирада ёшлар жамоаси вакиллари ўтирганди. Баҳс чемпионатнинг етакчиларидан бирига қарши бўлди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. "Қизилқум"нинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олсак, бу очко ғалабага тенг. Ушбу дуранг жамоага ишонч беради.

- "Қизилқум"да 3 нафар йўқотиш бўлишига қарамай, яхши ўйин намойиш этди. Жамоанинг кейинги режалари ҳақида гапириб бера оласизми?

- Биз "Қизилқум" Суперлигада қолиши учун ҳамма ишни қиламиз. Биринчи даврадан сўнг таркибни футболчилар билан кучайтирмоқчимиз. Жамоа хавфли зонадан чиқиб, тепароқ ўринни эгаллашига ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар