Асенсио кутилмаганда "Реал" билан шартнома узайтиришни хоҳламади

  • Mr.NoBoDy 26.05.2023 23:25
  • 318
  • 30

Марко Асенсио мавсум охирида "Реал"ни тарк этади.

Маълумотларга кўра, 27 ёшли ярим ҳимоячи "Қироллик клуби" билан 30 июнда тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилди.

Асенсионинг агенти Жорже Мендеш декабрдан бери клуб билан янги битим борасида музокаралар ўтказаётганди, аммо натижада клуб таклифини рад этди.

"Реал" Асенсионинг маошини бироз оширмоқчи бўлганди, бироқ футболчи жамоада муҳимроқ ролни хоҳлади.

Асенсио "Реал"да 2015 йилдан бери ўйнаб келади. Бу вақт ичида у "Қироллик клуби" билан 16та соврин ютди.

Ўхшаш янгиликлар