"Барселона" абонементлар нархини 50%га арзонлаштиради

  • Mr.NoBoDy 27.05.2023 01:50
  • 315
  • 30

"Барселона" бошқа стадионга кўчиб ўтиши туфайли абонементлар нархини 50%га арзонлаштиради.

"Камп Ноу" аренасининг реконструкцияси якунига етгунига қадар "Барселона" футболчилари Льюис Компанис номидаги Олимпия стадионида ўйнашади.

Ҳозирча фақат 7 минг мухлис янги арена учун абонемент олишини тасдиқлашди.

"Барселона" янги уй стадионининг фан-секторидаги жойлар нархи 325дан 175 еврога, бурчакдаги трибуналар 1002дан 500га, дарвоза ортидагилар 723дан 360га, марказий трибуналар 1738дан 870гача пасайтирилади.

Олимпия стадионини ҳозирда 49 472 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Ўхшаш янгиликлар