U20 ЖЧ. Умарали Раҳмоналиев кейинги ўйинни ўтказиб юборади

  • Mr.NoBoDy 27.05.2023 03:44
  • 396
  • 30

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритса, жамоамиз сардори Умарали Раҳмоналиев плей-оффдаги дастлабки учрашувда бизга ёрдам бера олмайди.

У айни пайтда бўлиб ўтаётган Гватемалага қарши баҳснинг 40-дақиқасида огоҳлантириш олди. Умарали Янги Зеландияга қарши ўйинда ҳам огоҳлантириш олганди. Афсуски, U20 жамоамиз учун бу жиддий йўқотиш бўлади.

Равшан Ҳайдаров жамоаси 2-ўрин билан плей-оффга чиқса, бизга нимчорак финалда "C" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа рақиб бўлади. Бу кўп эҳтимол билан Япония ёки Исроил бўлади.

Ўхшаш янгиликлар