Гватемала U20 бош мураббийи: «Ўзбекистоннинг голларидан кейин қийин вазиятга тушаб қолдик»

  • Mr.NoBoDy 27.05.2023 06:44
  • 276
  • 30

Гватемала ёшлар термаси устози Рафаэл Лоредо Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўйин (0:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоам яхши ўйнашга интилди. Биз ўйинни бир текис бошлаб, кейин тажовузкорликни ошириб бормоқчи эдик. Аммо биринчи голдан кейин барчаси мураккаблашиб кетди. Рақиб имкониятдан унумли фойдаланди ва кейинчалик яна битта гол уриб олди. Голлар ўйиннинг боришини белгилаб беради.

Ҳа, биз мусобақани тарк этамиз. Йигитлар учун афсусдаман. Мен уларга ўзларини кўрсатиш кераклигини таъкидлагандим. Бу эса бизга қимматга тушди.

Ўйлашимча, бу футболчиларда профессионал фаолиятни йўлга қўйиш учун имкониятлар бор. Мен улар билан гаплашиб, ўз маслаҳатларимни бераман", — деди Лоредо.

Ўхшаш янгиликлар