Аузилио: "МЮ вакиллари билан учрашиб тураётганимиз рост"

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 15:00
  • 1046
  • 30

"Интер" спорт директори Пьеро Аузилио "Манчестер Юнайтед" вакиллари билан Ромелу Лукакунинг трансфери борасида музокаралар олиб бораётгани борасида гапирди.

"Ҳа, "Манчестер Юнайтед" билан ҳужумчи Ромелу Лукаку борасида музокаралар олиб бораётганимиз рост. Бу икки буюк клублар ўртасидаги оддий расмий мулоқотлардан бири ва бундан фантастик хабарлар тўқиш шарт эмас", - деди Аузилио.

Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" бельгиялик ҳужумчи учун "Интер"дан 85 миллион евро сўраётгани борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар