U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?

  • Mr.NoBoDy 27.05.2023 14:50
  • 2685
  • 30

Кеча тунда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Гватемалани 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди.

Кўпчиликда савол туғилмоқда: Энди Ўзбекистон ким билан ўйнайди?

Жавоб: Нимчорак финалда A гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа (Ўзбекистон) C гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши ўйнайди.

"C" гуруҳида қайси жамоалар бор?

Колумбия - 6 очко
Япония - 3 очко
Исроил - 1 очко
Сенегал - 1 очко




Сўгги турда Колумбия Сенегал, Япония Исроил билан ўйнайди. Агар Колумбия ва Япония ўз ўйинларида ғолиб бўлишса Япония иккинчи ўринни эгаллайди. Агар Япония Исроилга ютқазиб қўйса, Европа жамоаси бизга рақиблик қилиши мумкин.

Ушбу гуруҳдаги 3-тур баҳслари бугун тунгги соат 02:00да бошланади.



Ўхшаш янгиликлар