АПЛ. Холанд 36 та гол билан мавсум тўпурари бўлди. Де Брюйне эса энг яхши ассистент

  • Mr.NoBoDy 28.05.2023 23:25
  • 123
  • 30

"Ман Сити" аъзолари ушбу мавсум индивидуал совринларни ҳам бегона қилишмади.

АПЛ 2022-2023 йилги мавсум ўз якунига етди. Чемпионлик "Манчестер Сити"га насиб қилгани анча олдин маълум бўлиб улгурганди. Энг яхши тўпурар соврини тақдири ҳам деярли ҳал бўлганди, аммо охирги тур якунлангандан сўнг бу расман аниқ бўлди. "Ман Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд 35 та учрашувда майдонга тушиб, 36 та гол киритди ва АПЛ тўпурарига айланди. Холанддан кейинги ўринда "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн – 30 та гол.

"Ман Сити"нинг бошқа бир аъзоси Кевин Де Брюйне эса чемпионатнинг энг яхши ассистенти бўлди. Кевин 32 учрашувда майдонга тушиб, 16 та ассист қайд этишни уддалади.

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" аъзоси Давид де Хеа "Олтин қўлқоп"ни ютиши аниқ бўлганда. "Қизил иблислар" Кипери 17 та учрашувда дарвозаси дахлсизлагини сақлаб қолди. 

Ўхшаш янгиликлар