Дилявер Ваниев: "Арал" ҳеч қандай босимсиз футбол ўйнаяпти"

  • Mr.NoBoDy 28.05.2023 23:50
  • 309
  • 30

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлди. Тўғри, бугун биз ғалаба қозондик. Бироқ, "Арал" жамоаси шунчаки футбол ўйнаяпти. Уларда натижа, турнир жадвали каби босим йўқ. Бундай жамоаларга қарши ўйинлар осон бўлмайди. Ғалаба қозонган эканмиз, демак шундай давом этамиз.

- Иккинчи бўлимда "Машъал" иккинчи рақамли сифатида ўйнагандек таасурот уйғотди...

- Айтиб ўтдим, "Арал" ҳеч қандай босимсиз футбол ўйнади. Балки шунинг натижасида шундай кўринган бўлиши мумкин. Биз ўйин давомида услубни турлича ўзгартириб борамиз.

- “Машъал" ҳар 3 кунда ўйин ўтказаётгани қийин бўлмаяптими?

- Қийин бўлмаяпти. Мавсум давом этаётганда хотиржамлик бўлмайди. Ҳар бир футболчи ўз ҳоҳишига кўра майдонга чиқаяпти. Тайёр ёки тайёр эмаслигини айтаяпти.

Ўхшаш янгиликлар