Энрике "Наполи"да қанча маош олмоқчи?

  • Mr.NoBoDy 29.05.2023 12:25
  • 339
  • 30

Испания терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи Луис Энрике Неаполда йилига 8 миллион евро ишлаб топмоқчи.

Испаниялик мураббийнинг маоши солиқларни қўшганда 11,5 млнгача кўтарилиши мумкин. Клуб эгаси Аурелио Де Лаурентис бу шартга розилиги маълум қилинмоқда.

Аввалроқ, "Наполи" чемпион бўлганига қарамай, жамоа бош мураббийи Спаллетти Де Лаурентис билан урушиб қолгани туфайли, клубдан кетиши мумкинлиги хабар қилинганди. 

Ўхшаш янгиликлар