Абубакир Ашуров: "Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз ва улардан узр сўраймиз"

  • Mr.NoBoDy 31.05.2023 19:25
  • 261
  • 30

U-20 жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон — Исроил учрашувидан сўнг ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси Абубакир Ашуров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунга қадар ҳаракат қилдик. Ғалаба насиб қилмаган экан. Кичик деталларга эътибор бермаганимиз туфайли рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик ҳамда ўйин охирида бир лаҳза эътиборни йўқотиш оқибатида тўп ўтказиб юбордик. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз ва улардан узр сўраймиз. Келгуси мусобақаларда натижамизни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз. 

Қўшимча бўлим ҳақида ўйлаш хаёлимизда йўқ эди. Ўйин тақдирини асосий вақтнинг ўзида ҳал қилмоқчи эдик. Диққатни йўқотганимиз туфайли яна стандарт вазиятдан гол қабул қилиб олдик", деди ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар