"Реал" мухлислари Бензема билан хайрлашишга тайёрланмоқда

  • Mr.NoBoDy 31.05.2023 19:25
  • 900
  • 30

Ҳужумчи Карим Бензема "Реал"дан кетишга жуда яқин турибди.

Форвард Саудия Арабистонидан каттагина таклиф олган. Футболчи атрофидагилар Карим кетишга қарор қилиши мумкинлигини яширмаяпти. Ўз навбатида, клуб президенти Флорентино Перес ўзаро учрашувда ҳужумчининг ҳар қандай қарорини ҳурмат билан қабул қилишини маълум қилган.

Бензема Ла Лига 38-тури доирасида "Атлетик Бильбао"га қарши учрашувгача якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда. Ўз ўрнида, "Реал" мухлислари франциялик учун хайрлашув акциясини тайёрлашга киришган.

Ўхшаш янгиликлар