Marca: Кейн – «Реал»нинг асосий трансфер мақсади

  • Mr.NoBoDy 04.06.2023 10:00
  • 219
  • 30

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида Ҳарри Кейнни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Marca хабарига кўра, Англия миллий жамоаси сардори мадридликларнинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий трансфер нишонига айланган. Клуб Карим Бензема ва Хоселу кейинги мавсум таркибда бўлса ҳам, бу етарли эмас деб ҳисобламоқда. Шу боис «тўққизлик» нуқтаси учун Кейнни таклиф этмоқчи.


Қайд этилишича, Карло Анчелоттининг клуб раҳбарлари Флорентино Перес ва «Реал» директори Хосе Анхель Санчес билан учрашувида Ҳарри Кейн асосий трансфер мақсад сифатида муҳокама қилинган. 

Аввалроқ, «Тоттенҳэм» Кейнни АПЛ клубларига трансфер қилмаслиги, хориждан таклиф тушса, Ҳарри учун 100 миллион евро сўралиши ҳақида хабар қилинган эди.


Маълумот учун, 30 ёшли англиялик форвард жорий мавсум АПЛдаги 38 ўйинда 30та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар