ПСЖ Франция чемпионатидаги 38 йиллик нохуш анъанасини такрорлади

  • Mr.NoBoDy 04.06.2023 11:00
  • 291
  • 30

ПСЖ кеча ўз майдонида "Клермон"га имкониятни бой берди.

Қайд этиш керак, парижликлар ушбу учрашувда ўз дарвозасидан 3та гол олиб чиқишди. Бу орқали улар ушбу мавсумда ўз майдонидаги ўтказиб юборилган голлари сонини 24тага етказиб олишди.

Бу ПСЖнинг мамлакат чемпионатида 1984/85 йилги мавсумдан буён энг ёмон натижаси ҳисобланади. Ўша мавсумда парижликлар ўз майдонида бир мавсумда 28 гол олиб чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар