"Ливерпуль"га "Фулхэм" ҳимоячиси керак

  • Mr.NoBoDy 04.06.2023 16:50
  • 246
  • 30

"Ливерпуль" "Фулхэм" ҳимоячиси Кенни Тете хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Daily Mail" хабарига кўра, 27 ёшли нидерландиялик футболчи Мерсисайд клубига 12 млн еврога тушиши мумкин. Чунки унинг лондонликлар билан шартномаси келаси йили ёзда якунига етади. Ўз навбатида "Transfermarkt" портали ҳам футболчини шундай нархга баҳолаган.

Ушбу мавсумда ҳимоячи "Фулхэм" таркибида 36 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 5 ассист қайд этди. У 2020 йилдан буён жамоа таркибида ҳаракат қилиб келмоқда. Бунга қадар у "Лион" ва "Аякс"да ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар