Франция клуби Кристоф Гальтье қўл остидаги жамоанинг ушбу мавсумдаги натижаларидан хафсаласи пир бўлган. Чунки клуб раҳбарияти Гальтьега ЕЧЛда ғолиб бўлиш вазифасини қўйганди.
Клубнинг қатарлик эгалари ва Луиш Кампуш янги мавсум учун Луис Энрикени идеал номзод сифатида кўришмоқда. У билан музокаралар ҳам бошлаб юборилган.
Клуб бунга қадар Жозе Моуринью ва Тиаго Мотта номзодини ҳам кўриб чиққанди.