Маълумотларга кўра, "Тоттенхэм" форварди "Реал" устози Карло Анчелоттининг танлови ҳисобланади. Италияликнинг фикрича, Кейн юқори босимга дош беради ва клубнинг талабларига тўғри келади.
"Реал" раҳбариятига Хавертц варианти ёқмоқда, чунки футболчи ёш ва нархи ҳам арзон.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Карим Бензема "Реал"дан кетиши ҳақида маълум қилган эди.